Apple ўзининг навбатдаги тақдимотида янги моделдаги планшетлар — iPad Air ва iPad Pro`ни намойиш этди. Уларнинг янги моделлари диагонали 11 ва 13 дюймли бўлади. 13 дюймли модель компания тарихидаги энг ингичка қурилмага айланди — 5,1 мм. Батафсил.
Сурхондарё вилоятида ўтказилган рейдда ветеринария ҳужжатларисиз 1015 килограмм мол гўшти аниқланди. Улар истеъмолга яроқсиз экани маълум бўлгач, белгиланган тартибда йўқ қилинди.
Ўзбекистонда 2023 йил бошидан 2024 йил майигача самолётларга лазер нурларининг йўналтирилиши билан боғлиқ 16 та ҳолат қайд этилди. Лазер нурлари одамни кўр қилиши, шунингдек, йўловчилар ва самолёт экипажи аъзоларининг ҳаёти ҳамда соғлиғига хавф туғдириши мумкин.
Ўзбекистон президенти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси боёвутлик отахон билан суҳбатлашиб, унинг илтимосига биноан отахонга уй совға қилишни Сирдарё вилояти ҳокимига топширганди. Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилиб, калитини топширди.
Ўзбекистон элчихонаси Деҳли аэропортида 5 кг олтин билан қўлга олинган ўзбекистонликлар терговини назоратга олди. Дипломатик миссия вақтинча ҳибсга олинган фуқаролар билан учрашув ўтказиш чораларини кўрмоқда.
Сергели туманидаги автотюнинг устахонаси қаршисида юқори тезликда ҳаракатланган Kia ҳайдовчиси 27 ёшли пиёдани уриб юборди. Фуқаро шифохонада вафот этди. Тармоқларда пиёда икки машина ўртасида уюштирилган пойга йўлагига тушиб қолганини кўриш мумкин.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Россия президенти билан учрашувда «Крокус»даги теракт тожик халқи имижига жиддий зарба бўлганини билдирди. Раҳмон терроризмнинг миллати ва дини йўқлигини, бу глобал муаммо эканини таъкидлади.
Хитойда 2024 Chery International Business Conference бўлиб ўтди. Унда компания вакиллари янги «Жамоатчилик фаровонлиги ва ESG амалиётлари» лойиҳасини тақдим этди.
9 май кечқурун пойтахтдаги «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғида мушакбозлик намойиши бўлиб ўтади, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
Ўзбекистон ва Россия президентлари ҳамкорлик, жумладан, савдо-иқтисодий соҳаларни муҳокама қилди. «Ўзбекистондан ўтган йилгидек мева-сабзавот кутяпмиз. Бу сиз учун ҳам, биз учун ҳам яхши», — деди Путин. «Бизда Россия бозорини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш имкони бор», — деди Мирзиёев.
Арманистон 2023 йил ноябрида қабул қилинган КХШТнинг 2024 йил учун бюджети ҳақидаги қарорга қўшилмайди. Шунга қарамай, мамлакат ташкилотнинг аъзоси бўлиб қолади.
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида фуқаро хонадонига бир бош дала эчкиэмари кириб қолгани аниқланди. Жонивор Экология вазирлиги ходимлари томонидан очиқ табиатга қўйиб юборилди. Видео.
Франциянинг Suez компанияси етти йилда Тошкент сув таъминоти тизимидаги 30 мингга яқин сув сизиб чиқишини бартараф этишни режалаштирмоқда, деди компания бош директори Пол Бурдийон. Компания оқова сувларни қайта ишлаш ва саноат, қишлоқ хўжалиги, боғ ва паркларни суғоришда фойдаланишни таклиф этмоқда.
ЕИ 600 минг евро миқдорида грант ажратди. Ушбу маблағлар ҳисобидан Франция тараққиёт агентлиги ва БМТТД кўмагида Ўзбекистонда яшил бюджетлаштириш тамойиллари жорий этилади. Бу бюджетни шакллантиришда Барқарор ривожланиш мақсадлари ва экологик кун тартиб ҳисобга олинишини англатади.
Ўзбекистон президенти ЕОИИнинг юбилей саммитида иштирок этиб, Ўзбекистон амалий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. У агросаноат, «яшил» технологиялар, меҳнат мигрантлари учун шароитлар яратиш ва туризм йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини қайд этди.
18 май куни Тошкентдаги Ботаника боғида ЕИнинг Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг 30 йиллигига бағишланган фестивали бўлиб ўтади. Тадбир давомида ЕИ томонидан молиялаштирилган 40 дан ортиқ лойиҳалар тақдим этилади. Иштирокчиларни ўйинлар ва викториналар, шунингдек, гала-концерт кутмоқда.
Ўтган апрель ойи бутун дунё бўйлаб кузатувлар тарихидаги энг иссиқ апрель бўлди, шунингдек, метеорологлар кетма-кет 11-ой ҳарорат рекордини қайд этди.
Ўзбекистонда Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташкил этилди. Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ вазиятни ҳудудлар кесимида ўрганиш марказ фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди. Марказ директорининг мақоми президент маслаҳатчиси ўринбосариникига тенглаштирилди.
Тошкент шаҳри Темур Малик кўчасидаги бурилиш жойи ёпилгани муносабати билан 9 майдан 30, 95, 110 ва 129-сонли автобусларнинг ҳаракат йўналиши ўзгаради. Шунингдек, 72-автобуснинг иш вақти 5:00 дан бошланади.
Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши кураш бўйича 4 йиллик миллий стратегия қабул қилинди. Бунда ички ишлар органларини наркотестерлар билан таъминлаш, жиноятларни аниқлашда дронлардан фойдаланиш, мутахассислар тайёрлаш ҳажмини 5 бараварга ошириш ва бошқалар мақсад қилинган. Батафсил.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг