Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири биринчи ўринбосари Шерзод Хидоятов нима учун «квартплата»дан қарздор хонадон эгаларини электрдан узиш режа қилинаётганини тушунтирди. Янги тизим эксперимент тариқасида Навоийдан бошланади, аммо бунинг учун қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш талаб этилади.
Шавкат Мирзиёев Хорижий инвесторлар кенгаши доирасида капитал бозорини ривожлантириш, масъулиятли бизнес юритиш, муқобил инвестицияларни рағбатлантириш ва инвесторлар билан ишлашни рақамлаштириш бўйича ишчи гуруҳларни ташкил этишни таклиф қилди.
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси, Президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкентда мамлакат элчихонасининг янги биноси очилди.
Тошкентда «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган, декабрь ойида ўтказилган рейд чоғида ҳибсга олинган Лутфилла Умаров 6 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди.
Россияга киришда Ўзбекистон ва Қирғизистондан борган мигрантлар чегарада ушлаб турилгани, телефонлари олиб қўйилиб, овқат ва сувсиз қолдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Миграция агентлиги Россиядаги ваколатхона билан боғланилганини билдириб, бундай ҳолатлар бўлаётганини рад этди.
ОПEК халқаро тараққиёт жамғармаси Ўзбекистонда хусусий мактабгача таълим муассасалари тармоғини ривожлантириш учун 20 млн доллар ажратди. Бу маблағлар боғчаларни қуриш, модернизация қилиш ва ўринлар сонини ошириш имконини беради.
Энергетика вазирлиги раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов «Газета. uz»га мамлакатнинг магистрал газ тизимини модернизация қилишга бўлган зарурат юзасидан изоҳ берди. Аввалроқ Россиядан газ импортини ошириш учун модернизация ишларига 500 млн доллар сарфлаш режа қилинаётгани ҳақида хабар берилганди.
Шарқий Африкада жойлашган Жибути Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 149-давлат бўлди. Бу ҳақдаги ҳужжат Нью-Йоркда имзоланди.
1 майдан бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинди.
«Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг матбуот эркинлиги рейтингида Ўзбекистон 2023 йилги ўрнидан 11 поғона пастлаб, 180 та давлат орасида 148-ўринни эгаллади. Мамлакатда ОАВ эркинлиги билан боғлиқ вазият «мураккаб»дан «жуда жиддий» босқичга ўтди.
Ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади. Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга 120 млн сўмгача ипотека кредити берилади.
«Чирчиқ шағал саралаш» корхонаси директори Юқори Чирчиқ туманидаги ғалла ва чорвачилик учун ажратилган 260 гектар ерни 400 минг долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. У 40 минг долларни бўнак сифатида олаётганида қўлга тушди.
«Ўзатом» директори Азим Ахмедхаджаев Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича Россия билан музокаралар ҳақида гапириб, ҳали ҳеч нарса аниқ эмаслигини таъкидлади. «Фақат гаплашяпмиз, умумий гаплар бўляпти. Қайси йўналишда қандай имкониятлар борлигини кўриб чиқяпмиз», — деди у.
Америка Қўшма Штатлари ва Саудия Арабистони Яқин Шарқни ўзгартириши мумкин бўлган мудофаа пактини тузишга яқин турибди, деб ёзмоқда Bloomberg нашри. Битим Ар-Риёдга Американинг илғор қуролларидан фойдаланиш имконини беради ва Исроилга Ғазо урушини тугатиш учун рағбатлар тақдим этади.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга «Урганч — Хонқа — Ҳазорасп — Тошсоқа — Амударё — А380 автомобиль йўли»ни реконструкция қилиш ва Амударё устидан кўприк қуриш учун 238 миллион долларгача кредит ажратди. Реконструкциядан сўнг бир қаторли йўл икки қаторли автомобиль йўлига айланади.
Қирғизистондаги тоғли қишлоқда ўтказилган танлов пайти музқаймоқ ортилган мини юк машинаси бир гуруҳ мактаб ўқувчиларини уриб юборди. 29 нафар бола жароҳатланди, етти нафари — реанимацияда. Маълумотларга кўра, фургон ҳайдовчисиз ҳаракатланган ва тормоз тизими ишдан чиққан бўлиши мумкин.
Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасида Тошкент инвестиция форумида имзоланган келишувга кўра, томонлар «Асакабанк»ни хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш жараёнида институционал трансформациялар ва корпоратив бошқарув тизимини ислоҳ қилиш бўйича иш олиб боради.
Ўзбекистон президенти хорижий инвесторларни қўшни Қирғизистон ва Тожикистонда гидроэлектр станциялари, шунингдек, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон ва Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темирйўлларини ҳамкорликда қуриш лойиҳаларига қўшилишга чақирди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистонда қурилиши кутилаётган Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасини «Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга» деб атади. У халқаро молия институтларини ушбу лойиҳада иштирок этишга чақирди.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Мусулмонлар идораси кўмагида «Тошкент Қуръони» номи билан машҳур бўлган Усмон мусъҳафини консервация ва реставрация қилиш режалаштирилмоқда. Лойиҳада хорижлик мутахассислар ва реставраторлар иштирок этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг