Марказий банк ва Солиқ қўмитаси p2p ўтказмалари миқдори маълум чегарадан ошиб кетса, маълумот алмашишни бошлаши мумкин. Фуқаролар картадан картага пул ўтказганда 100 миллион сўмлик, тадбиркорлар эса 500 миллион сўмлик йиллик лимитдан ошиб кетган тақдирда, солиқ органлари маълумот олади.
Ўзбекистонда 1 июндан давлат болалар боғчасида бола таъминоти учун тўловлар миқдори ўртача 18,7−21 фоизга ошади. 2025 йилдан бошлаб нархлар яна кўтарилади. Нархлар сўнгги бор уч йил аввал ошган эди.
Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси Алишер Қаюмов ва президент Тарман Шанмугаратнам икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди. Тошкент инвестиция форумида Сингапур парламенти делегацияси ва мамлакатдаги 25 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этади.
Ўзбекистон иккинчи бор Халқаро ўқувчиларни баҳолаш дастурида (PISA) иштирок этади. Лойиҳа яна Жаҳон банки томонидан қўллаб-қувватланади. PISA-2025`нинг пилот тестлари жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтади. Ҳозирда таълим соҳаси мутахассислари методология билан танишмоқда.
Ўзбекистонда май ойи қуруқ ва илиқ ҳаво билан бошланади. Биринчи ўнкунликда ҳарорат кундузи +26…+29 даража илиқ бўлади. Иккинчи ва учинчи ўнкунликларда кундузги ҳарорат +23…+28 дан +30…+35 даражагача ўзгариб туради. Айрим жойларда момақалдироқ, тоғли ҳудудларда кучли жала ва селлар бўлиши хавфи бор.
Энергия тарифлари ошади, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлганларга моддий ёрдам берилади, ҳокимликларга зилзила хавфи бўйича ойлик хулосалар киритилади, айрим ўзанларда норуда қазиб олишга мораторий жорий этилади, ижтимоий хизматлар кўрсатишга тадбиркорлар жалб этилади — 1 майдан нималар ўзгаради?
Шавкат Мирзиёев геология соҳасидаги вазифаларга бағишланган йиғилишда муҳим хомашё — литий, графит, индий, ванадий, ренийнинг янги конларини ўзлаштириш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, у камёб металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича 500 млн долларлик лойиҳаларни ишлаб чиқишни топширди.
Ўзбекистонда кўп квартирали уйлардаги мажбурий бадалларнинг энг кам миқдорлари тасдиқланди. Тошкентда улар бинонинг майдони ва қаватлар сонига қараб 1 кв метр учун 1147 сўмдан 1829 сўмгача бўлади. Уй бошқаруви компаниялари кўрсатиши шарт бўлган минимал ишлар ва хизматлар рўйхати ҳам тасдиқланди.
Тошкентдан Чорвоққа кунига икки маҳал автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Автобуслар «Машинасозлар» метро бекатидан эрталаб 8:00 ва кечки 18:00 да жўнайди, Хумсондан 6:00 ва 16:00 да қайтади. Йўлкира — 20 минг сўм.
ANORBANK Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёти банкининг йиллик анжуман йиғилишида иштирок этмоқда. Тадбирлар доирасида банк ҳамда ХСРИК Ўзбекистонда Ислом банкини ташкил этиш лойиҳасини ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо Тошкентга ташриф буюради. У президент ва бошқа расмий шахслар билан музокаралар ўтказади, Хорижий инвесторлар кенгаши ва Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади.
Суд Эрондан қайтган 27 ёшли наманганлик фуқарони Facebook`да президент Шавкат Мирзиёевга нисбатан туҳмат ва ҳақоратли изоҳлар ёзгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Қозоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев 2022 йил январидаги норозилик намойишларида айбланиб ҳибсга олинди. У ҳокимият ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганликда гумонланмоқда.
Марғилон шаҳридаги «Хўжа порсо» МФЙ аҳолиси автоҳалокат хавфи юқори бўлган чорраҳага светофор ўрнатишга кўмак беришни сўраб омбудсманга мурожаат қилди. Омбудсманнинг «тегишли ташкилотлар»га мурожаатидан сўнг масала ижобий ҳал этилди.
Чет элда фитосанитария сертификати талаб этилмайдиган ва фитосанитар хавфи паст бўлган карантин остидаги маҳсулотларни хориждан олиб киришда фитосанитария сертификатини талаб қилиш бекор қилинмоқда. Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўйишда қабул қилди.
Ўзбекистонда аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 77 фоизни ташкил этмоқда. 2024 йил якунигача кўрсаткич 81 фоизга етказилиши режа қилинмоқда.
Ўзбекистонда уй-жой сотиб олиш жараёнининг шаффофлигини ошириш учун қурувчиларга солиқ солинадиган базани ҳар бир квадрат метр учун минимал миқдордан келиб чиқиб белгилаш таклиф қилинмоқда. Тошкент шаҳрида ўртача минимал миқдор квадрат метр учун 5−7,5 млн сўм этиб белгиланиши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари 4,3 фоизга ўсди — ойига 621 минг сўмдан 648 минг сўмгача. Ушбу кўрсаткич камбағаллик чегарасини аниқлашда ишлатилади. Мазкур сумма 1 майдан газ ва электр энергияси тарифлари ошиши муносабати билан йил бошидан буён иккинчи марта янгиланди.
Тошкент ҳайвонот боғида жонзотларнинг яшаш шароитини яхшилаш учун навбатдаги васийлик дастури очилди. Бунда корпусларни таъмирлаш, ўйинчоқ, овқат олиб бериш, даволатиш ва бошқалар амалга оширилади. Бу даврда васий ва унинг оиласига имтиёзлар, жумладан, зоопаркка бепул кириш имкони берилади.
Ўзбекистонда 1 июлдан тўловлар нақд пулда амалга оширилганда фискал чекларни рўйхатдан ўтказиш орқали олинадиган солиқ кешбэкларини тўлаш бекор қилиниши мумкин. Нақд пулсиз тўловлар учун кешбэк миқдори эса ҳозирги 1 фоиздан 2 фоизгача оширилиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг