Архив

Тошкентда йўловчи автобус юк машинаси билан тўқнашди, 3 киши жароҳатланди
29 ноябрь 2023, 11:25

Тошкентда йўловчи автобус юк машинаси билан тўқнашди, 3 киши жароҳатланди

Чоршанба тонгида Янгиҳаёт туманида 132-сонли автобус юк машинаси билан тўқнашди. Дастабки маълумотга кўра, ЙТҲ оқибатида 3 нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган. Автобус ва юк автомобили техник шикастланган.

Ўзбекистонда фармацевтика тармоғини қандай ривожлантириш режалаштирилмоқда?
29 ноябрь 2023, 11:16

Ўзбекистонда фармацевтика тармоғини қандай ривожлантириш режалаштирилмоқда?

Президент энг кўп истеъмол қилинадиган 50 та дорини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш орқали фармацевтика соҳасида маҳаллийлаштириш улушини 35 фоизга етказиш топшириғини берди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг бозордаги улушини 40 фоизга ошириш, шунингдек, оригинал дорилар яратишни бошлаш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда АЭС қуриш юзасидан шартнома бўйича ишлар якуний босқичда — «Росатом» бош директори
29 ноябрь 2023, 11:08 1

Ўзбекистонда АЭС қуриш юзасидан шартнома бўйича ишлар якуний босқичда — «Росатом» бош директори

Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш юзасидан шартнома бўйича ишлар якуний босқичда эканини таъкидлади. «Шартнома юзасидан ишлар анча қизғин давом этмоқда, умуман олганда, биз шартнома имзолашдан йироқда эмасмиз», — деди у.

«Ёшлар учун минг китоб» лойиҳаси доирасида дунёда машҳур бўлган 1000 та китоб ўзбек тилига таржима қилинади
29 ноябрь 2023, 10:37

«Ёшлар учун минг китоб» лойиҳаси доирасида дунёда машҳур бўлган 1000 та китоб ўзбек тилига таржима қилинади

Ўзбекистонда «Ёшлар учун минг китоб» лойиҳасини амалга оширилиб, унинг доирасида жаҳонда машҳур 1000 та китоб ўзбек тилига таржима қилинади. Экспертлар кенгаши ҳар йили китобларнинг дастлабки рўйхатини шакллантиради, аҳоли бу рўйхатдан овоз бериш йўли орқали якуний рўйхатни шакллантириб беради.

Самарқандда 50 сотих ерни $97 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
29 ноябрь 2023, 10:24

Самарқандда 50 сотих ерни $97 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Ургут туманида фуқаро 50 сотих ерни 97 минг долларга ноқонуний сотишда гумонланиб ушланди. Давлат кадастрлар палатаси туман филиали ходими эса ушбу ер учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига 500 доллар олган вақтида қўлга тушди.

Тошкентда автобус автомобилга нисбатан 135 баробар самаралироқ — Транспорт вазирлиги
29 ноябрь 2023, 10:22

Тошкентда автобус автомобилга нисбатан 135 баробар самаралироқ — Транспорт вазирлиги

Транспорт вазирлиги пойтахтда автобуснинг енгил транспортга нисбатан самарадорлиги 135 баробарни ташкил этаётганини маълум қилди. Таҳлилларга кўра битта енгил автотранспорт воситасида бир кунда ўртача 4,3 нафар, битта автобусда эса ўртача 580 нафар йўловчи ташилмоқда.

Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманларидаги баъзи ҳудудларда газ таъминоти қисман тўхтатилади
29 ноябрь 2023, 10:02

Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманларидаги баъзи ҳудудларда газ таъминоти қисман тўхтатилади

Пойтахтнинг Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманларидаги арим ҳудудларда газ таъминоти 29 ва 30 ноябрь кунлари 6−8 соатга тўхтатилади.

Тошкент метросида ўзини поезд тагига ташлаган эркак вафот этди
29 ноябрь 2023, 09:43

Тошкент метросида ўзини поезд тагига ташлаган эркак вафот этди

Тошкент метросининг «Қўйлиқ» бекатида эркак ўзини ҳаракатланиб келаётган поезд тагига ташлади. Оқибатда у воқеа жойида ҳалок бўлди.

«Боласидан айрилган 66 оиланинг бари барбод бўлди». «Док-1 Макс» иши бўйича 17 ноябрдаги суд тафсилотлари
29 ноябрь 2023, 09:30

«Боласидан айрилган 66 оиланинг бари барбод бўлди». «Док-1 Макс» иши бўйича 17 ноябрдаги суд тафсилотлари

«Док-1 Макс» иши бўйича 17 ноябрдаги судда жабрланувчилар тиббиёт ходимларининг нопрофессионаллигидан, касалхоналарда катетер каби буюмлар бўлмаганидан шикоят қилди. «Шу нарса қандай қилиб танқис бўлиши мумкин?», — деди 1 яшар қизидан айрилган ота. Адвокатлар эса экспертларни саволларга кўмди.

Урганчда жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар ишга туширилади
29 ноябрь 2023, 09:24

Урганчда жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар ишга туширилади

Урганч кўчаларида жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади. Шаҳардаги Тинчлик кўчасининг бир қисмида автобус йўлаги ишга тушди.

«Одамни диабет эмас, ўзига нисбатан бепарволик ва ҳурматсизлик ўлдиради»
29 ноябрь 2023, 07:30

«Одамни диабет эмас, ўзига нисбатан бепарволик ва ҳурматсизлик ўлдиради»

Ноябрь — диабет ҳақида хабардорликни ошириш ойидир. Шу муносабат билан «Газета.uz» ушбу касаллик, хусусан, ёш болаларда қандай пайдо бўлиши, ўзбекистонлик беморларга қандай ғамхўрлик қилинаётгани ва уларни яна қандай муаммолар қийнаётганини қисқача ўрганди.

Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
28 ноябрь 2023, 20:18

Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Нуриддин Мамажонов Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи сифатида ишлаб келган.

Тошкентда «юқори мартабали номаълум шахслар» ташрифи ортидан Карим Бенземанинг қўриқчилари кўпайтирилди
28 ноябрь 2023, 18:37

Тошкентда «юқори мартабали номаълум шахслар» ташрифи ортидан Карим Бенземанинг қўриқчилари кўпайтирилди

Ўзбекистонда «АГМК» билан ўйиндан бир кун олдин «юқори мартабали номаълум шахслар» «Ал-Иттиҳод» футболчиси Карим Бенземанинг меҳмонхонадаги хонаси эшигини тақиллатди, дея хабар бермоқда Championat.Asia. Шундан сўнг «Реал»нинг собиқ ҳужумчиси хавфсизлиги кучайтирилди.

Оилавий меҳмон уйлари ва хостелларни my.gov.uz орқали рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлади
28 ноябрь 2023, 17:48

Оилавий меҳмон уйлари ва хостелларни my.gov.uz орқали рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлади

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан энди меҳмон уйи, хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳ фаолиятини ташкил этиш истагини билдирган шахс давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz орқали рўйхатдан ўтиши мумкин бўлади. Давлат хизмати бепул кўрсатилади.

Салкам 3 йилда 30 киши қимматбаҳо металлар қазиб олиш чоғида вафот этган — Сенат қўмитаси
28 ноябрь 2023, 16:55

Салкам 3 йилда 30 киши қимматбаҳо металлар қазиб олиш чоғида вафот этган — Сенат қўмитаси

Сенат қўмитаси йиғилишида салкам 3 йилда 30 киши қимматбаҳо металлар қазиб олиш жараёнида вафот этгани маълум қилинди. Бунга хавфсизлик талабларига риоя этилмагани сабаб бўлган. Тошкент, Наманган, Жиззах, Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни «обрўсизлантириш» мақсадида эълон қилганларга жазо бериш таклиф этилди
28 ноябрь 2023, 16:26 1

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни «обрўсизлантириш» мақсадида эълон қилганларга жазо бериш таклиф этилди

Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фаолиятига оид фото ва видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда эълон қилганлик учун жарима ва 15 суткагача қамоқ жазосини жорий этишни таклиф қилмоқда. Депутат Дониёр Ғаниев бундай тузатишга қарши чиқди.

Сиёсий омилларга боғлаш нотўғри деб ўйлайман, бу тижорий муносабат — Энергетика вазири Россиядан газ импорти ҳақида
28 ноябрь 2023, 16:01

Сиёсий омилларга боғлаш нотўғри деб ўйлайман, бу тижорий муносабат — Энергетика вазири Россиядан газ импорти ҳақида

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Туркманистондан газ импорт қилиш билан параллель равишда узоқроқда бўлган Россиядан ҳам газ импорт қилаётгани ҳақида гапириб, масаланинг сиёсий оқибатларига изоҳ берди. «Сиёсий омилларга боғлаш нотўғри деб ўйлайман, бу тижорий муносабатлар», деди у.

Тўртта вилоятда қаттиқ маиший чиқинди хизматлари учун янги тарифлар белгиланди
28 ноябрь 2023, 15:17

Тўртта вилоятда қаттиқ маиший чиқинди хизматлари учун янги тарифлар белгиланди

Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича хизматлар учун 3500 сўмдан 5000 сўмгача бўлган миқдордаги янги тўлов тарифлари белгиланди. Республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам янги тарифларни жорий этиш режалаштирилмоқда.

Фарғонада 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
28 ноябрь 2023, 15:08

Фарғонада 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Бувайда туманидан ўтувчи Тошкент-Ўш автомобил йўлида Cobalt, Nexia-2, Tico ва Hyundai Porter автомобиллари тўқнашди. Воқеага ҳайдовчиларнинг қалин туман тушган вақтда оралиқ масофани сақлай олмагани сабаб бўлди, улардан бири шифохонага мурожаат қилди.

Рақобат қўмитаси раҳбари ишдан олинди
28 ноябрь 2023, 14:47

Рақобат қўмитаси раҳбари ишдан олинди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Шахрух Шарахметов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг